❍ Уйланган билан бирга ўтирсам, бўйдоқлик ҳаёти ҳақида завқ-у шавқга тўлиб гапирди.
❍ Бўйдоқ билан ўтирсам, оилалилар ҳаётига ҳасад билан гапирди.
❍ Бой билан ўтирсам, бекорчиларга ҳавас билан гапирди.
❍ Қамбагал билан ўтирсам, фақирликни лаънатлаб, бойликни орзу қилди.
❍ Ўқимишли билан ўтирсам, жоҳиллик замонидаги илмдан шикоят қилди.
❍ Жоҳил - нодон билан ўтирсам, илм ололмаганидан йиғлади.
❍ Қария билан ўтирсам, ёшлик, болаликка ташна бўлиб гапирди.
❍ Ёш гўдак билан ўтирсам, «Қачон сизлардек катта бўламан?» деди.
❍ Ўзим ёлғиз ўтириб қалбимга юқоридагилар ҳақида сўзладим. Деди:
«Ҳар бирлари яхшилик ва неъматдалар. Лекин уларда Аллоҳ таоланинг берган қисматига ризолик йўқ!»