БУГУН ЗАМОН БОШҚАЧА.
Бугун замон ўзгариб кетган,
Ўзгаргандир кекса ёшгача,
Кўнгилларни кибр маҳф этган,
Устозларга меҳр бошқача.
Бугун ҳамма чопоғон юзга,
Инсонийлик оқсаган, толган,
,, Эти сизга суяги бизга''
Деган нақл тарихда қолган.
Ҳақиқат бу ёлғонмас, сирмас,
Бўшаб қолган кутибхоналар,
Фарзандини синфини билмас,
Афсус, баъзи ота -оналар.
Кундалик бўш бўлса майлига,
,, Уч''баҳога эътирозлар кўп,
Фарзандини қараб раъйига,
Устозини ёмонлайди хўп.
Телефонлар кирган русмга,
Ўқувчилар ҳамма сетларда,
Ўқитувчини олиб расмга,
Чиқармоқда ИНТЕРНЕТларда.
Йиғилишга келмайди бироқ,
Фарзандини койисангиз гар,
Дағдаға-ю, бўлиб, ур, тўқмоқ,
Келаяпти сочгани заҳар.
Қалбим аро йиғл