__Бир муддат ортимга ташладим назар ____Рангсиз хотиралар тушди ёдимга: ____Ёш бола пайтимда йиғласам,ОНАМ, ____Қўшилиб йиғларди,оҳу- додимга. ____Дард келса йўлиққан,мендан-да илдам, ____Жонимга малҳамим – мунис ВОЛИДАМ! ____Тинч ором олмоғим ўйлаб,ухламай, ____Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ. ____Турфа хил гулларни ҳидлаш,ўрнига, ____Менинг таглигимни ҳидлаган,ОНАМ. ____Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим, ____Онамга... Жаннатни ҳидлат,илоҳим. ____Мен-чи, мен? Не қилдим,ВОЛИДАМ учун? ____Бирор бир амални эслай олмадим. ____Ақалли,бииир марта кўзин қувнатиб, ____Кўнглини олдимми,ҳеч билолмадим. ____Менга бир ҳалимлик ҳадя эт,Роббим, ____То рози қилишга етсин,одобим. ____ОНАМ кўзларига қарадим,