Онамнинг мозори нами кетмаган.
Мен бунда турибман танимда титрок.
Кеча кучмаганим,шýрлик Онамни.
Мана кучиб ётар одамхýр тупрок.
Сен хам ýгилмисан? сýрайди виждон.
Тилимда жавоб йýк,дилни ýртар ох.
Мен нафснинг кулиман, дунёга ошик.
Кýзи оч тýймаган,калби кýр гумрох.
Атрофга бокаман,кабрлар турфа.
Хар ёнда сукунат,жимлик хукмрон.
Нега,тушунмайман шу жимлик кадар.
Бунча овворамиз хор,холи вайрон.
Юрдим дунё излаб,шон излаб мудом.
Онамдан ойда хол сýрдим, сýрмадим.
Энди бир пушаймон,нечун хар сахар.
Кимнимас,Онамни бориб кýрмадим.
Ёримни ёр дедим суйдим, суйилдим.
Болам деб ýт кечдим,ёндим, куйилдим.
Ох Онам сим кокса,согиндим деса.
Ишимни пеш килиб кýксини тилдим.
Кабрга бош кýйдим,кýзда