Пентагоннинг маълум қилишича, Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги буйруққа қўл қўйилди. Президент Доналд Трамп 19 декабрь куни берган баёнотида АҚШ қўшинларини тўлиқ олиб чиқиш режасини баён қилган эди, деб хабар қилади АҚШ ахборот воситалари.
‒ Сурия бўйича буйруққа қўл қўйилди, ‒ деди Пентагон матбуот котиби 23 декабрда бошқа тафсилотларни очиқламай.
Маълум бўлишича, Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги буйруқни истеъфога чиқаётган вазир Жеймс Мэттис имзолаган.
Трамп 19 декабрда Твиттерга жойлаштирилган видеосида Сурияда амалиётлар олиб борган Ислом давлати (ИД) террорчилик гуруҳини "енгдик" деб айтди ҳамда уруш домида қолган мамлакатдан АҚШ қўшинларини уйга қайтариш