Қорақалпоғистон ўрта аср меъморчилигининг хос обидаларидан бири бўлган Шамун набий мақбарасидан айрилди.
“Новости Узбекистана” нашрининг ёзишича, маҳаллий расмийлар бу кўҳна обидани таъмирламоқчи бўлганлар. Бироқ таъмирлаш чоғида улар хароба бинони бузиб, ўрнига янгисини тиклашга қарор қилганлар.
Қорақалпоғистонлик археолог, тарих фанлари номзоди Октябрь Дўспанов қадимий обида шу йил ёзида тўла вайрон қилиниб, ўрнига янгиси тикланганини айтган.
“Бу 12 асрда қурилган уникал мақбара эди. Археологлар уни 1964 йили Нукус яқинидаги Миздахон мозористонида қазиш ишлари олиб бораётган пайтда топгандилар. Бино узига хос шаклда қурилган – бинода етти гумбаз ва ҳар бири Маккага қараган етти дарча бо