Қашқадарёда банк ходимлари зиммасига ғалла ўримини назорат қилиш масъулияти юклатилди.
Ғаллакорлар отрядлари сафига киритилган банкирлар фермернинг ортиқча буғдойини ўзига олиб қолмаслигини назорат қиладиган бўлди.
Вилоят ҳокимлиги мулозими жорий йилда айрим ҳудудларда табиий офат юз бергани ва сув тақчил бўлгани учун ғалла режасини бажариш йўллари изланаётгани билдираркан, бу ишга банк ходимлари ҳам жалб этилганини тан олди.
Сирдарёдаги тошқин ва Бухородаги табиий офат оқибатида минглаб гектар буғдой далалари вайрон бўлди.
Ғаллакорга айланган банкирлар
Уч кун аввал Қашқадарёда ғалла ўримига старт берилди. Шу сабаб қишлоқ ҳўжалиги соҳаси вакилларидан ташқари банк ходимлари ҳам ғаллакор