Бир подшонинг яккаю-елгиз угли улибди-хамма йиглабдию лекин шох йигламабди. Ойлар утиб хотини оламдан утибди. Бутун халк йиглабди-шох йигламабди. Йиллар утиб подшонинг бир кур-басир, ногирон акаси оламдан утибди. Хеч ким йигламабди-ю, лекин шох дод-фарёд чекиб йиглабди. Хамма хайрон. Вазир подшога - "ОЛАМПАНОХ, ЯККАЮ ЯГОНА ФАРЗАНДИНГИЗ УЛДИ-ЙИГЛАМАДИНГИЗ, ГУЛДЕК ХОТИНИНГИЗ УЛДИ-ЙИГЛАМАДИНГИЗ. НЕЧУН БИР КУР-БАСИР АКАНГИЗ УЛСА БУНЧАЛАР ФАРЁД ЧЕКДИНГИЗ?"-дея сурабди. Шунда шох "ХОТИН -ХАР КАДАМИМДА ЙУЛИМДА, ФАРЗАНД -ХУДО БЕРСА БЕЛИМДА, ЛЕКИН ИШОНГАН БОГИМ, СУЯНГАН ТОГИМ , ЖИГАРГУША АКАМНИ КАЕРДАН ТОПАМАН " деган экан.