Наҳотки мусулмонлар қатли – Жаннат сари йўл бўлса?!
Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Ҳалок қилувчи гуноҳлардан – Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдириш, илло ҳақ билан (ўлдириш бундан мустасно). Аллоҳ азза ва жалла айтадики: «Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 93). Уни қандай ўлдирган бўлмасин, дунёвий фойда ёки дунё бойлиги учунми, ёки бугунги кунда бунга журъат қилганлардек, Жаҳаннам итлари, ҳозирги асримиз хаворижлари, кимни ўлдиришга журъат қилдилар? Қони ҳаром бўлган айбсиз мусулмонларни, ёки мустаъман (омонлик сў
Муҳтарам шайх, доктор Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ деди:
الحمد لله باب التوبة مفتوح في الليل والنهار، من تاب إلى الله توبة نصوحا قبلها الله منه. (قل يا عبادي الذين أسرفوا على أنفسهم لا تقنطوا من رحمة الله) الآية
«Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки тавба эшиги туну-кун очиқ. Ким Аллоҳга ҳақиқий тавба (тавбатан насуҳа) билан тавба қилса, Аллоҳ уни қабул қилади. «Менинг ўз жонларига (гуноҳлар қилиш билан) жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!»» (Зумар: 53)».
Қубо масжидидаги очиқ учрашув
12/05/1439 ҳ.й.
Улар мужоҳид эмас! Улар – ер юзида фасод тарқатувчилардир! Ер юзида фасод тарқатувчилар! Улар яҳуд ва насороларга хизмат қилишади, билишадими улар буни ёки йўқми (шундай). (Яҳудлар) Фаластинни бўлакларга бўлиб ташлаётган ва Масжид ал-Ақсони бузиб ташлашга ҳаракат қилаётган бир вақтда, айни шу вақтда улар қаерни вайрон қилишга чақиришяпти?! Яҳудлар орасидами?! Йўқ! Улар: “Мусулмон ўлкаларни портлатамиз” деб айтишяпти. Ва айтишяптики: Бизнинг Қуддусга бўлган йўлимиз биринчи навбатда мусулмон бўлганлари ҳолда улар кофир деб атаганларни йўқ қилиш билан барпо қилинади (деб айтишяпти). Бу фикр-ғоялардан эҳтиёт бўлинг! Бу ғоялардан эҳтиёт бўлинг! Хаворижларнинг ғоялари(дан эҳтиёт бўлинг)! Қадимги х
Шайх Муҳаммад ибн Саид Рослан ҳафизаҳуллоҳ
Клавиатуралик мужоҳидлар
Бошқалардан Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилишни талаб қилаётган, аммо буни Аллоҳ машруъ қилган йўл билан амалга оширмаган – унинг ўзи Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаган бўлади. Бечора... Аҳмоқ! Бу фитна аланга олишига сабабдир. Биз гапириб ўтган ва эътиқод қилган нарса – (такфир) масала тафсилотида салафларимиз (эътиқодда) бўлган нарсадир, раҳматуллоҳи алайҳ. Биз айтамизки: (Мусулмонларни) кофирга чиқараётган ва кофирга чиқармаётганларнинг охири бир хил. Аммо бу кофирга чиқарувчиларни тўхтатмоқдами? Қандай? Яъни (такфир масаласида) салафлар тафсилотидан ўзга йўл билан кофирга чиқарувчилар, биз аввалроқ э
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ дедилар:
أَكثر الناس اليوم لا يعبدون الله باتباع سنة الرسول صلى الله عليه وسلم، إنما يعبدون الله بأهوائهم
«Бугунги кунда кўпчилик одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатига эргашган ҳолда Аллоҳга ибодат қилишмайди. Балки улар Аллоҳга ҳавои-нафсларига эргашган ҳолда ибодат қилишади».
Силсила Ҳуда ва Нур, 16/190.
Намоздан сўнг жаҳрий саловот айтиш ҳукми
Савол: Жамоат намозидан сўнг Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик, жамоат намозидан кейинги дуода (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик), жамоат бўлиб Қуръондан бир ҳизб қироат қилишлик, ашуланинг барча турлари ҳамда гоҳ-гоҳида хатога йўл қўядиган кўр қария имом ортидаги намозларнинг шаръий ҳукми нима?
Жавоб: 1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишликда улкан ажр бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу ишга буюрди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга тарғиб қилиб, ундадилар ҳамда ушбу (амал)нинг ажри бир неча баробар қилиб берилишини баён қилиб, шундай дедилар: «Кимда