Бурч дея бош егсанг, кулса ағёрлар, Хиёнат қилсалар севилган ёрлар, Гоҳо, гуноҳсизга тикилса дорлар, Билмадим ҳаётнинг маноси нима? Фикрлар келади миянгга ғужғон, Бари дер: мен тўғри, кўзни оч, уйғон! Бир боқсанг, бари чин, бир боқсанг, ёлғон, Билмадим ҳаётнинг маноси нима? Босган ҳар қадаминг қайси йўл сари, Қайси манзил сари бу йўллар бари. Дунё ҳикмати не? Билмам, дер қари, Билмадим ҳаётнинг маноси нима? Ҳар ишдан фалсафа қидириб кўрдим, Савобишлар сари юзимни бурдим, Ҳақиқат олдида бош егиб турдим, Ҳаётим мано-мазмуни шуми? Яшамоқнинг мангу қонуни шуми?