...Гадомизми, шохмизми,
Оллоҳга бир бандамиз.
Осмондами, ердами,
Жон омонат тандамиз!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Ойга чўзманг қўлингиз,
Ойни қучмок бизгамас.
Кампир ёки чол бўлиш,
Ҳар бир ўғил-қизгамас!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Ғийбат қилманг не керак,
Жаннат, дўзах бор ахир.
Нолийверманг ҳаётдан,
Дунё шундай тор ахир!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Сиз бандасиз, мен банда
Омонат бир жонимиз.
Келдик демак кетиш нақд,
Ғанимат ҳар онимиз!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Оллоҳ берса шукр денг,
Бермаса йўқ, начора.
Дунё шундай яралган,
Кимда бор, ким бечора...