МЕН СЕНГА ЎЛСАМ ҲАМ ҚАЙТМАЙМАН!
Хайр энди, бор бўл, омон бўл,
Мен сенга бошқа сўз айтмайман!
Майли яхши, майли ёмон бўл,
Мен сенга ўлсам ҳам қайтмайман!
Мен сени ер бўлгидай севдим,
Мен сени ер тўлгидай севдим,
Оҳ, мен сени ўлгидай севдим,
Мен сенга ўлсам ҳам қайтмайман!
Дарёдилим, сойинг йўқ энди,
Наҳот борар жойинг йўқ энди,
Осмонсану ойинг йўқ энди,
Мен сенга ўлсам ҳам қайтмайман!
Яшасам-да ич-этимни еб,
Яшасам-да гоҳ кетиб, гоҳ кеб,
Лекин бир бор “эвоҳ жоним”, деб,
Мен сенга ўлсам ҳам қайтмайман!
Толиб кетган шу тўзим учун,
Тониб кетган шу сўзим учун,
Қолиб кетган бир ўзим учун,
Мен сенга ўлсам ҳам қайтмайман!
Бир чеккада ғариб, мўлтираб,
Умрим ўтса сенга йўл тилаб,
Аммо сени бошин