Қочирдинг кўз қиринг, оҳ, ҳаёдир бу, ибодурбу,
муҳаббат мулкига билким нигорим, ибтидодур бу,
Кўзингга сурма тортиб, қошларинг парвозга шайлаб,
Чиқибсан боғ саайлга, не сир, не муддаодур бу,
Изингдан очилур бешак, бинафша, лолаю чечак,
Нафас олсанг, ажаб жонбахш ҳаводур бу, ҳаводур бу.
Насими ёр эсди қай тарафдан билмадим оваҳ,
Бу хаста кўнглима ё раб, шифодур бу, шифодур бу.
Дилоро, сўрма мндин аен, кўнглинг кимдадид дебон,
Гумон этма, гумон асли хатодур бу, хатодур бу!
Кўзинг қири била боқиб, дилинг розин, фош этдинг,
Сулаймон кўнглини хуш айлаган куй бу, наводур бу!