ҲАММА ЎТАДИ.
Вақт ўтиб боради бир маромда жим,
Пешона битигин Аллоҳ битади,
Бу дунёга устун бўлмайди ҳеч ким,
Ўткинчи дунёдан ҳамма ўтади.
Кимдир вақтдан ўзиб чопиб кетади,
Кимдир улуғ номлар топиб кетади,
Кўзимиз тупроқлар ёпиб кетади,
Ўткинчи дунёдан ҳамма ўтади.
Савоблар яриму гуноҳлар қўш-қўш,
Гоҳо яқинларга айтмай ҳайри ҳўш,
Искандар мисоли қўлларимиз бўш,
Ўткинчи дунёдан ҳамма ўтади.
Бу йўлда йўловчи яхши, ёмонлар,
Гадолар ўтади, ўтар ҳоқонлар,
Ўлмайдиган жон йўқ, омонат жонлар,
Ўткинчи дунёдан ҳамма ўтади.
Қовоқлар уямиз гоҳо кулмасдан,
Гуноҳлар қиламиз билиб, билмасдан,
Савоб ҳалталар ҳам тўлиб, тўлмасдан,
Ўткинчи дунёдан ҳамма ўтади.
Вақт ўтаверади бир маромда жим,
Умр соа