Жахон чемпионати га борамизми узи Ҳеч бўлмаса Россияга бор!
Осиёда ўтди мундиал,
Боролмадинг, қайғу бўлди ёр.
Яқин жой йўқ бундан идеал –
Ҳеч бўлмаса Россияга бор!
Мухлисларинг умидин хароб,
Орзуларин айлама сароб!
Ишқибозлар бўлади сероб,
Ҳеч бўлмаса Россияга бор!
Ҳужумлар қил шошмай, яширин,
Ишга солгин Италия сирин.
Музқаймоғи шириндир, ширин –
Ҳеч бўлмаса Россияга бор!
Энди жиддий қил муроқаба,
Кўтарилсин азалий ғубор.
Кутдик, етар беш маротаба,
Ҳеч бўлмаса Россияга бор!