Дунё асли ўйин экан,
Ташлаб кетар кейин экан.
Англаганим шу бўлди-ки,
Одам бўлиш кийин экан!
Бугдой-арпа эккан Билан,
Шеру-йўлбарс боккан Билан,
Шон-шухратга ботган Билан,
Одам бўлиш кийин экан!
Кулдан гулхан ёкканлар бор,
Олтин-кумуш такканлар бор.
Осмон сирин очганлар бор,
Одам бўлиш кийин экан!
Ёр кўнглини олмок осон,
Омад келса кулмок осон.
Тўй-томоша бермок осон,
Одам бўлиш кийин экан!
Эй дунёга махлиёлар,
Фойда бермас дийдиёлар,
Йигладилар авлиёлар,
Одам бўлиш кийин экан!!!
Bu dunyo arzimas fido bo‘lishga,
Bandasan, urinma xudo bo‘lishga,
Har neki taqdirdur Ollohdan bo‘lar,
Shohmisan, tayyor tur gado bo‘lishga.
Boylikka inonma, omonatdur u,
Baxt qushin kutmagin, hikoyatdur u,
Chinakam davlatu obro‘ istasang,
Sabru toqat, mehnat, qanoatdur u.
Yor vasli, jilvagar, o‘tib ketadi,
Nafs yomon hiylagar, yutib ketadi,
Mard bo‘lgin, mardlarga kuladi tole,
Egilsang, bu zamon tepib ketadi.
Россияга ўйнагани борган эмас,
Руслар кулиб уни кутиб олган эмас.
Чин айтаябман, айтганларим ёлғон эмас,
Осон эмас мусофирга, осон эмас.
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар урган билар,
Ўн беш киши бир хонада турган билар,
Осон эмас мусофирга,осон эмас.
Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга 100минг олган билар
Ҳали етмай депортация бўлган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас.
Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар,
Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,
Кунда 10 бор милицияга тушган билар,
Осон эмас мусофирга,осон эмас.
Қиш келишин зор интизор кутган билар,
Ёшлик даври Россияда ўтган билар,
Бор аламин мағрур ичга ютган билар, Осон