Мени соғиндингми соғиндим деб айт,
Юмалоқ ой бўлиб борай қошинга.
Ашёрларим сенга , битай сенга байт,
Нурли мисраларим сочай,
Бошинга..
Сен фақат соғиндим деган сўзни айт,
Майли сўнг бу бошга Осмон қуласин,
Шугина бир сўзни оғринмайин айт,
Ишқ аҳли бўйимга ўзни бўйласин..
Мушаклар отилсин сачратиб чўғлар,
Биргина шу сўзнинг шарофатига,
Шу сўзни қизғаниб, яшириб қўяй,
Юрагимга ўраб кўнглим қатига..
Соғиндим уч буғин учта ҳиссиёт,
Ишқ Меҳр ва Бахтни этгай мужассам,
Сен айтгин чулғайди энди хаёлот...
Юмалоқ ой бўлиб, ёнинга борсам...
Ўтинчим сен фақат, соғиндим, деб айт..