🥀Кимнидир ёқтирасан, кимнидир юрагингга яқин оласан, кимнидир ҳурмат қиласан, ҳатто баъзан фанатига айланасан.
Ҳеч кимнинг фикри билан ишим йўқ, ким нима деса десин дейсану айнан ўша инсон сен ҳақингда қандай фикрдалиги сен учун жуда муҳим. Унга ҳурматинг баландлигини сездиргинг, унга меҳрингни билдиргинг келади. Ўзгаларнинг у ҳақдаги салбий фикри сенга ҳақоратдек, ижобий фикри фахрдек туйилади.
Сен уни ҳеч қандай манфаатларсиз, мақсадларсиз яхши кўрасан. Хатоларингдан ҳеч кимни олдида хижолат тортмасанг ҳам унинг ёнида уяласан. У ёмонсан деса ўзингни ердек, яхшисан деса кўклардадек ҳис қиласан. У муҳимлар ичида сен учун муҳим инсон.
Уни хафа қилсанг, юрагинг чил-чи