МУЛОҲАЗА УЧУН...
Мустаҳкам уй фақатгина пойдевори тош ва цементдан иборат уй эмас, балки солиҳа аёли бор уйдир!
Оддий бир касбда ишлайдиган, камбағал бир йигит бор эди. Қайнотаси уни ёнига чақириб: «Эй куёв, Аллоҳдан қўрқинг! Аёлингизга нон, пишлоқ ва ловия ҳам сотиб олиб беринг. Ҳадеб унга гўшт сотиб олиб бераверманг. Фақат ёғ, гўшт ва мева егандан қизим бечора безор бўлган. Бу гапларни эшитган йигитнинг оғзи очилиб қолди. Нима дейишини ҳам билмас, ўзи гап нимада эканлигини то аёли олдига келмагунча англай олмади. Чунки йигит аёлига бир ёки икки ойда бир гўшт этса эта оларди холос.
Аёли эса ота-онасиникига борса, уларга гўшт, овқат ва мева этарди. Уйларида бу нарсалар кўплигини, эри ун