Дуо қилар экансиз асло шошилманг ва асло ижобат бўлишида шубҳа қилманг.
---
Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Ҳар бирингизнинг дуоси "дуо қилдим-у, ижобат бўлмади", деб шошилмаса, албатта ижобат бўлади».
Термизий ривояти
Умар розияллоҳу анҳу шундай дер эканлар:
"Аллоҳга дуо қилсам ижобат қилишида шубҳа қилмайман. Менга дуо қилишимни илҳом қилган экан, демак, ижобат қилади".
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ дегандилар:
"Агар мени жаннатда ораларингда топмасанглар, мен ҳақимда: "Эй Парвадигор, фалончи банданг бизга Сени эслатарди", деб сўранглар".
Сўнг раҳматли йиғлаб юбордилар..
---
Мени ҳам шундай эсланглар, гарчи лойиқ бўлмасамда... Чунки бошқа умидим йўқ.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••