Хажга борди бир ўғлон,
Қалби тўрида иймон,
Кўриб бундай хушрўйни
Араблар қолди хайрон.
Араб йигитдан сўрди,
Қай макон қай элдан сиз
Кечиринг мен ожизни,
Қай ватандан келгансиз.
Йигит бошлади сўзин,
Арабдан узмай кўзин,
Диёрим тарифласам,
Тилим ожиз сўзлар кам.
Менинг элим мустақил,
Инсонлари дўст ахил,
Қўли дуода боболар,
Тасбех айтар момолар.
Элимдир куёшли юрт,
Ариқларда сув зилол,
Инсонлари мехмондўст,
Хар уй олдидир гулзор.
Мевалар ширин шакар,
Тилни ёрар тарвузлар,
Ор деб жон берар эрлар
Хаё орли аёллар.
Хар қарич ер хосилдор,
Тўкин сочиндир бозор,
Дарахтда қушлар сайрар,
Тинглаб танангиз яйрар.
Aраб деди «Бас шошманг,
Мен сўрдим диёрингиз,
Нечун менга жанн