Бир суянч ахтариб кузлари толиб,
Узун сочларини бозорга солиб.
Муккадас номини иснодга куйиб,
Аёл йигламасин кучада колиб.
Эркакни хатоси билинмай кетар,
Килган кайф сафоси билинмай кетар.
Бир бора адашса бошига етар,
Аёл йигламасин кучада колиб.
Бахт топса Ота Уйи хамиша очик,
Икболин йукотса гури хам ёпик.
Тушлари лабига солади учук,
Аёл йигламасин кучада колиб.
Шайтони нозлари сузилиб кетар,
Бешиклар беллари узилиб кетар.
Ё Раббим бу дунё бузилиб кетар,
Аёл йигламасин кучада колиб.
Оналик риштаси улуг сиймоси,
Нафосат оламини гузал хаёси.
Саодат касрини Азиз Хумоси,
Аёл йигламасин кучада колиб.
Елкалар гардида куш каби учиб,
Бир бурда риск учун боридан кечиб.
Бошпана топол