Аёлни алдаманг хиёнат қилманг, У сизни алдаса ёмон бўлади, Ишончига киргач жиноят қилманг, Номарднинг устози хайвон бўлади. Аёлни алдаманг у сизни севиб, Жонининг учида эхтиёт қилиб, Битта ёлгон билан қолмасин совиб, Атиргул багрида тикон бўлади. Аёлни алдаманг у она, у ёр, У мехрибон сингил, опа вафодор, Унга зигирчалик бермангиз озор, Покиза номлари харом бўлади. Аёлни алдаманг, уни авайланг, Ахир у сиз учун яшайди ўйланг, Нозиккина гулни сўлдириб қўйманг, Ким унга сизчалик қалқон бўлади. Аёлни алдаманг эркаксиз ахир, Номусин тепкилаб кўрсатманг қахр, Ёнингизда унинг борлиги бахтдир, Нодоннинг шериги шайтон бўлади. Аёлни алдаманг севмасангиз хам, Тўгрисини айтинг у хам бир одам, Аммо ёлгон