___Mенда бир туйғу бор айтмасам бўлмас,
___Буни хар юртдошим сезса қанийди.
___Дунёда ўзбекни билмаганлар ҳам,
___Ислом Каримовни яхши танийди!
___Тарихга бойласак миллатин, номин
___Оламга таратган ўзбеклар бисёр.
___Лек бизнинг замонда юртимиз шаънин
___Юртбошидан юксак кўтарган ким бор.
___Ўйланг ахир, бўйин эгмай қулликка,
___Ким бузди биз банди ётган қафасни.
___Бизларни ким элтди мустақилликка,
___Xудо ёрлақаган шу зод эмасми.
___Бу на тақдир хукми, бу на бир синов
___Бу на бир синоат эди дўстларим.
___Промитей қуёшдан олгандай олов,
___Бу асл матонат эди дўстларим.
___Бу мушкул хол гўё бир гала бўри,
___Тиш қайраб тургандай қўйларга қараб.
___Қудратин кўрсатиб йўлбарслар зўри,
_