Бундан 88 йил олдин, 1932 йил 31 августда Тошкентда Ватан озодлигининг ёрқин қаҳрамонларидан бири Иброҳимбек шаҳид этилган эди. Бунгача у ўн йил давомида Қизил Армия билан курашиб, собиқ Бухоро хонлиги ҳудудини советлаштиришга уринишларга қарши туришга ҳаракат қилди.
Турли вақтларда коммунистик ҳокимиятларга ўнлаб қўрбоши – Ўрта Осиё халқлари вакиллари орасидан чиққан мард ўғлонлар шўроларга қарши аёвсиз кураш олиб бордилар.
Совет даврида бу мужоҳидларни “босмачилар” деб атаб, синфий душманлар, эски тузум ҳимоячилари, "бой-феодализм қолдиқлари", тараққиётга қарши бўлган тор доирадаги диний мутаассиблар сифатида кўрсатиш одат эди. Шунга қарамай, Туркистонда узоқ йиллар давом этган жанглар д