Кўчада, метрода, жамоат транспортида, жамоат жойларида, пана-пастқам жойларда бирор заифа билан қўлтиқлашиб кетаётган, ўпишаётган, бемаъни ҳаракатлар қилаётган эркакларни, йигитларни кўрамиз. Ҳатто, Рамазон кунларида ҳам.
Уларни бу ишга нима мажбур қилмоқда? Қандай куч эканки, ҳаё пардаларини йиртиб ташлабди? У қандай кучки, одамлар нигоҳидан уялмасдан бегона бир ожизадан ором олишга олиб борган?
Албатта, кўп ҳолларда ўша эркаклар аёлнинг макрига учгани, қулга бўлгани сезилади. Чунки уларга дакки берилса, аёл дарров "ҳимояга чиқади".
Ўзбек эрйигити шунчалар ожизлашиб қолдими? У нафсига таслим бўлдими? Ҳа дейсизми? Нима учун? Муқаддас қадриятлар билан, иймон ва эътиқод билан яшашга интилса