Соғинч асли нима дилни ўртаган,
Махзунлик қошига етаклар бизни.
Куйчи қалбларни ҳам этиб безабон,
Кўз ёшга чорлайди зор қалбимизни.
Соғинч не? Бу савол жавоби борми?
Давоси бормикан бундай зорликнинг?
Бу дамда дунё ҳам кўзларга торми?
Уволи тутмасми боқий борлиқнинг?
Гох кўзлар қарида жойлашиб олиб,
Гох умри ўтади киприк учида.
Гохи ўчиради туйғулар шамин,
Хуп кучли алам бор унинг ўчида!
Соғинчнинг олови ёмон бўларкан,
Инсон бу Оловдан Минг Бор Ўларкан!!!!