Тарихдаги энг кучли узур!
Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: “Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: “Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу хабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди ва: “Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга истиғфор айтинг”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдига келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: “Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб