Қалблар васфининг энг гўзали – Аллоҳ ва Унинг Расули муҳаббатига, одамларга яхшилик қилиш муҳаббатига тўлган, ҳадя улашувчи, камтар, бағрикенг, қаноатли, тақводор, иймонли ва сабрли кимсадир!
Аллоҳим! Қалбимиздаги нарсани биласан. У Сенинг ҳузурингдадир. Уни қандай хоҳласанг шундай ўзгартириб турасан. Агар қалбимизда ғазабингни келтирадиган бирор нарса бўлса, ўша нарсадан поклагин. Уни, ихлосли, покиза ва Карамли Юзингга муҳаббатли қалблардан қилгин!