Келтираман сўра не керак,
Ердами ё осмону фалак,
Бажараман не бўлса тилак,
Фақат уни сўрама юрак. Томчи қилай бутун дарёни,
Ағдар- тўнтар қилай дунёни,
Тундан пайдо килай зиёни,
Фақат уни сўрама юрак. Унинг қалби орзуларга бой,
Беролмайди сенинг учун жой,
Керакми айт, осмондаги ой,
Факат уни сўрама юрак. Қўй юрагим ёниб бўлма чўғ,
Топиб бер деб қилма менга дўқ,
Ҳаётига халал бергим йўк,
Фақат уни сўрама юрак...