ОНАМГА МАКТУБ
Ташвишларга ўралашиб қолдим чоғи,
Она, сизни қайта йўқлаб боролмадим
Юрагимда ҳамон эски алам доғи,
Сирдош бўлиб дардли кўнглим ёролмадим.
Асли ўша сиз турар жой Каъбам менинг,
Зиёратга тизлар чўкиб бормоқ фарзим.
Бир кишансиз боғлаб олган кулбам менинг,
Кўпаймоқда олдингизда қарздан-қарзим.
Бемеҳр, деб хулосага келманг она,
Борган билан ўртамизда ғам дастурхон.
Мунгли кўзим теграсида кўрсангиз нам,
Ўртанасиз не бўлди, деб куйиб пинҳон.
Ойда, йилда бир йўқлаймиз, ўшанда ҳам,
Кўрганимас , дардли дилни ёрмоқ учун.
Талончидек талаб қайтиб у кам бу кам,
Соғинч эса бир баҳона бормоқ учун...
Меҳрибоним, айбситманг келмади деб,
Рўзғорим-ғор, ушбу ғордан чиқолмасам.
Мен ҳам она, б