Мусофирлик эмасдир осон.
Чидаганга чик,арган уни.
У'згаюртда булмайин сарсон,
Мусулмонман деманг сиз хали.
Мусофирлик эмасдир осон,
Уни билар тузин тотгувчи.
Бир куни-да татир юз йилга,
Хуруж этса Ватан согинчи...
Мусофирлик эмасдир осон,
Мусофирнинг кулгани ёлгон!
Ку'зларига бокинг сиз уни,
Ватан хажри ку'зларда аён...
Мусофирлик эмасдир осон,
Умидвори -падар дуоси.
Мехрибони онаизори-
Согинчидан к,албда исёни.
Мусофирлик эмасдир осон,
Хотирлайди чик,армай бир сас.
Фарзандлари ширин давраси,
Харлахзаси бебахо - к,айтмас,
Букунлар хам у'тади бир кун,
Мусофир калб тукмагин куз ёш.
Ойнинг у'н беши гар булса тун,
У'н бешида порлайди к,уёш