Оқибатдан сўз очганда дил ғашланса, Охиратдан сўз очганда кўз ёшланса, Давраларда дунёликдан гап бошлашса, Ота онам бой деб эмас бор деб қувон. От туяда эмас майли юр пиёда, Оринг бўлса пулдорлардан сен зиёда, Эй биродар икки кунлик бу дунёда, Ота онам бой деб эмас бор деб қувон. Бўлмаганни ожиз банда бўлдиролмас, Онанг каби сени хеч ким кулдиролмас, Ўксиk кўнглинг молу дунё тўлдиролмас, Ота онам бой деб эмас бор деб қувон, Ота онанг сени ташлаб кетса аён, Юрагингда ғам ташвишлар қилар исён, Шундай экан хизматида туриб хар он, Ота онам бой деб эмас бор деб қувон. Ўргилайми дабдабали уйларингдан, Ай ланайми қадди нихол бўйларингдан, Ёру дўстлар келган катта тўйларингдан, Ота онам бой деб эмас