Онамга шеър ёзсам ёзолмаяпман,
Кўз ёшим ёзувни ювиб кетяпти,
Мусофир дўстлар мен билолмаяпман,
Бугун ким онасини соғинмаяпти?.....
Шу пулнинг ишқида дунё кезяпмиз,
Баъзида йиглаб, баъзан куляпмиз,
Бир муштипар бизни уйда кутяпти,
Айтинг, ким онасини соғинмаяпти?.....
Ҳар кун ишдан қайтганингиз маҳал,
Ёки уйғонсангиз эрта тонг саҳар,
Ким сизни онангиздек кутиб оляпти,
Ким бугун онасини соғинмаяпти?.....
Кўз олдимдан кетмас маъюс юзлари,
Меҳрдан ёнади онам кўзлари,
Бизни кутиб бедор туни ўтяпти,
Шундек онани ким соғинмаяпти?.....
Мен бугун онамни ёмон соғиндим,
Соғинчдан кўз ёшим дарё бўляпти,
Ўзимча йиғладим, бироз ёзилдим,
Айтинг ким онасини соғинмаяпти