Томас Карлил. (Thomas Carlell) Нобель мукофотига сазовор бўлган инглиз файласуфи ўзининг "Қаҳрамонлар" деб атаган китобида бундай дейди. Асримизда "Муҳаммаднинг дини ёлғон дин" дейдиган ҳар қандай кишининг гапига қулоқ тутишнинг ўзи энг катта ор (айб) бўлиб қолди. Биз, унинг умр бўйи фақат тўғри ғояда, содиқлик, саховат, яхшилик, раҳмдиллик, поклик, тақво, ҳуррият, мардлик, жиддийлик, ихлос сари юрганининг гувоҳи бўлдик. Муҳаммад мўътадил, хушмуомала, очиқ чеҳрали, хушчақчақ ҳамда суҳбати ширин киши эди. Баъзан у ҳазил-ҳузул ҳам қилиб турарди. Унинг одиллиги, нияти тўғрилиги, ҳушёрлиги, олийжаноблиги, ўткир зеҳн ва ҳозиржавоблилигини эсламай илож йўқ. Гўё икки томонидан тунларни ёритиб юбору