HIZB UT-TAHRIR UZBEKISTON:
Европа сиёсатидаги янги ўзгаришлар халқаро позицияга таъсир қиладими?!
Устоз Ҳамд Тобиб
2023 йил 8 апрелда Арабий жадид газетаси нашрига кўра, Франция президенти Макроннинг Хитойга уч кунлик сафари ортидан бу икки давлат президентларининг қўшма якуний декларацияси қабул қилинган. Қўшма декларацияда бундай дейилади: «Пекин билан Париж халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳамда БМТ низомининг мақсад ва тамойиллари асосида тинчликка оид барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайдилар. Франция, шунингдек, Хитойнинг «Ягона Хитой» сиёсий лойиҳасини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлайди. Ушбу лойиҳа матнида Пекин асосий материк ва Тайваннинг ягона қонуний вакилидир, айни орол ун