Уммат Дунё яралганди унинг хурмати, Қани бу умматнинг анга химмати?! Дунёга қул бўлиш сенга ярашмас, Кўзингни оч, эй Муҳаммад уммати! Олдингга боқ, тозалаб юр орқангни, Дарвозадан олиб ташла тақангни! Аҳли китоб бир кун тутар ёқангни, Кўзингни оч, эй Муҳаммад уммати! Қандай бардош бергайсан бу қайғуга? Фикр юрит, берилмайин туйғуга! Минг йил бўлди кирганингга уйқуга, Кўзингни оч, эй Муҳаммад уммати! Сиғинганинг Аллоҳ эмас, бир мозор, Шайтон букун иймонингга харидор! Бошқа уммат сени кутар интизор, Кўзингни оч, эй Муҳаммад уммати! Чин мусулмон йиғлаб чекса аламни, Турк ажратса фалон отлиғ ҳўжамни, Араб кулиб тан олмаса ажамни Кўзингни оч, эй Муҳаммад уммати! Гар эшитсин десанг Аллоҳ нолангни,