Иймон қочди орамиздан
Дўст шонидан ғамгин сўлдик,
Гар қоқилса, роса кулдик,
Молу давлат қули бўлдик,
Иймон қочди орамиздан.
Эзгу амал, кор қилмадик,
Бешта фарзни ёр қилмадик,
Зинокордан ор қилмадик,
Иймон қочди орамиздан.
Ўтмай қолди ота сўзи,
Ўқдек боқар фарзад кўзи,
Ҳамма ўзи билан ўзи,
Иймон қочди орамиздан.
Ҳамма ғийбат корин қилди,
Қасамхўрлик зорин қилди,
Хийла, найранг борин қилди,
Иймон қочди орамиздан.
Чин ҳақиқат дилга ботар,
Йўлда майхур гангиб ётар,
Жойномозлар чангиб ётар,
Иймон қочди орамиздан.
Эй мусулмон, ўй қилингиз,
Бирдам иноқ дўст бўлингиз,
Масчидларда қолмади из,
Иймон қочди орамиздан.
Уйғон инсон, кўзингни оч,
Эзгуликнинг уруғин соч,
Нопок ишдан сақлангин, қоч,