Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Эйнштейн нисбийлик назариясини кашф этгандан кейин у жуда кўп университетларга бориб маъруза ўқибди. У ҳар доим Гарри исмли ҳайдовчиси билан юрар экан ва у маъруза пайтида охирги партада ўтириб маъруза тинглар экан. Бир куни Гарри Эйнштейнга: "Мр. Эйнштейн маърузангизни ед қилиб олдим, шунинг учун кейинги борадиган жойда мен сизнинг ўрнингизга маъруза қилсам, сиз менинг ўрнимда ўтирсангиз. Барибир у ерда сизни ҳеч ким танимайди" дебди. Эйнштейн рози бўлибди. Маъруза бошланибди ва Гарри энди тугатаман деб турганда бир талаба унга жуда қийин савол берибди. Гарри ўзини йўқотиб қўймай талабага шундай дебди: "Саволингиз шунчалик оддийки, уни анави орқада ўтирган ҳайдовчим ҳам билади....