Мени жаннатларга етакланг Бегим,
Бахтимдан лол қолсин ҳатто ҳурлар ҳам,
Икки дунё севинг, ўкситманг кўнглим,
Таҳсин айтсин токи фаришталар ҳам!
Мени жаннатларга етакланг Бегим,
Намозим бўлмасин дунё деб қазо.
Ўргатинг Қуръонни, қабрим нурлансин
Токи жаҳҳаннамда олмайин жазо.
Менга жаннатларни англатинг Бегим,
Неки бўлса бирга енгайлик доим.
Тик қотмасин ҳеч, эгилсин жисмим,
Саждада турайлик оҳиратда ҳам.
Мени жаҳаннамдан асранг Султоним,
Токи қоврилмасин ўтда бу таним.
Доим Аллоҳ учун севинг бу қалбим,
Бизни Аллоҳ суйсин, шу мени бахтим.
Мени жаннатда ҳам алишманг асло
Ҳеч қандай ҳурлиқо гўзал ҳурларга,
Аслида мен ҳам алишмам сизни
Ўткинчи ҳислар
Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.
Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Ла ҳавла ва лақуввата илла биллаҳ” ниайтинг.
Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда сизга хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.
Савол: Қандай қилиб ҳар биркалима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар”ни айтинг.
Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг.
Савол: Қандай қилиб Аллоҳтаола ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин