Бошингга тушса бир мусибат, синов. Рост-ёлғон, дўст-душман билинар экан. Хаётинг хаёлдан ўтиб бирма-бир, Хаммаси сархисоб қилинар экан. Ким эдинг, ким бўлдинг, эртага кимсан? Кимлар учун ётсан, балки бегона. Кимларнинг борисан, кимлар учун йўқ. Кимларга азизсан якка-ягона. Вақт ўтиб тугамас, кутмоқдасан сен. Кунлар ўтиб тугамас, ўтмоқдасан сен. Кўзларингда соғинч, кўнглингда илинж, Дарду-алам, қайғулар ютаяпсан сен. Соғиниб яшайсан гулни, баҳорни. Эртанги кунларда хаққинг бор хали. Ўкинма, ачинма, бардам бўл фақат. Толеъ кулган кунлар келади албат. Бекзод Неъматов.