НИСО СУРАСИ, 10 ОЯТ.
Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар.
Ояти кариманинг услуби ғоятда таъсирчанлиги кўриниб турибди. Аввало, ким етимларнинг молларини зулм ила еса, қиёматда қоринларидаги у нарса оловга айланади.
«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар».
Сўнгра шу ҳолда – қоринларидаги олов алангалаган ҳолда дўзахга кирадилар.
«Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар».
Дўзах алангаси ҳам авж олиб туради. Демак, етим молини ноҳақ еган одам ичию ташидан ўт азобига гирифтор қилинади. Нақадар даҳшатли ҳол! Нақадар аламли!
Бу ояти каримада келган маънони таъкидловчи, шарҳловчи кўпгина ҳадиси