Бир бор висолингга етмоқлик орзу.
Майлига лабларнинг болин сўрмасак
Осмонлар узилиб тушмас-ку ерга,
Не бўларди биз хам бир бор учрашсак.
Майли, индамагин, ҳеч нима дема,
Розиман, тикилиб, кўз-ла сўзлашсак.
Ортиқча гап-сўзлар ғамини емай,
Не бўларди биз хам бир бор учрашсак.
Кундузи қуёшни кўрдим ой билан,
Бахтиёр иккиси нурланар, бешак!
Майли, ўртамизда анҳор, йўл бўлсин,
Не бўларди биз хам бир бор учрашсак
Ялиниб тангридан сўрайман,
Илло зора, у дунёда висолни қучсак!!
Зеро, бу дунёда кўришган куни, Қўлингда жон берсам керак учрашсак!!!