Никоҳдаги айблар ҳақида
Никоҳни сақлаб қолиш ё бузишни ихтиёрли қиладиган бир қанча айблар мавжуд. Жумладан:
- Қай бир аёл эрини жинсий заифлиги ёки олати кесилганилиги туфайли жинсий алоқага қодир эмас деб топса, у никоҳни бузишга ҳақли бўлади. Агар аёл эрни жинсий заиф деб даъво қилса, у бунга иқрор бўлса, унга бир йил муҳлат берилади. Шу вақт ичида жинсий алоқа қилмаса, аёл никоҳни бузишга ҳақли бўлади.
- Эркак киши агар аёлида жинсий алоқага тўсқинлик қиладиган бирон айбни топса, масалан унинг қинига йўл тўсилган бўлиб, очилиб кетиши имкони бўлмаса, никоҳни бузишга ҳақли бўлади.
- Эр-хотиннинг бири иккинчисида бавосир, жунунлик, песлик, моховлик, каллик, оғизда ёқимсиз ҳид каби