Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
ҚАНДАЙ АМАЛЛАРГА ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН? ▪ Бу дунёда баъзи қилган амалларимиз учун жаннат хушхабари берилган экан. Бу қайси амаллар? ▪ Аслида жаннат хушхабари берилган амаллар кўп. Улардан айримларини мисол тариқасида тақдим этамиз.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар. (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “К