...Шайтонни догда қолдирган аёл...
Шайтон бир аёл
билан тортишибди: –Нимага
одамлар сизларнинг макр-
ҳийлаларингни гапиради,
аслида мен ҳийла ва макрда
кучлиман..
Аёл:
– Қўй бу гапларни, ана у ерда
ишлаб турган тикувчи кишини
кўряпсанми, шуни ҳозир
васваса қилиб хотинини талоқ
қилдира оласанми?
Шайтон:
– Албатта деб бориб, тикувчига
ҳар хил васвасалар қила
бошлабди. Тикувчи хотинини
жуда яхши кўрганлиги сабабли
у ҳақда фикрлаб ҳам кўрмабди.
Шайтон шунда ноумид бўлиб
қайтибди. Кейин аёл:
– Энди сен қараб тур.
Аёл бориб тикувчига дебди:
– Менга энг чиройли
материялдан бир нарса тикиб
беринг. Ўғлим севишганига
совға қилмоқчи.
Шунда тикувчи чиройли қилиб
тикиб бериб