@SanSiz@
Болам, менга ҳасса олиб келдингми?
Ўзингга суянсам бўлмасми болам?
Болам, тугаяпман чоғи, билдингми?
Кетсам, сенга оғир бўлмасми болам?
Болам! Қўлларимда қолмади мадор.
Болам, оёғимда қувват қолмади.
Бир кун соғ ўтирсам, етти кун бемор,
Кўргулик суврату савлат қолмади
Болам! Кўзларимда ҳиралашди нур,
Кўксимда илвираб, тугаяпти жон...
Болам, саломингни эшитмоқ ҳузур,
Болам, юзларингни кўраман қачон?
Болам, келишингдан, кетишларинг тез.
Бу дарду безорга, дийдоринг малҳам.
Йўлингга кўз тикиб, кутсаму ҳар кез,
Болам, менга айтар гапинг мунча кам?!!
Болам! Дуоларда Худодан сўраб,
Туққанда қувончдан йиғлаган болам,
Тўққиз ой, танимда кўтариб юриб,
Уч кунга уйига сиғмага