«Сизлар учун боримни бердим». Буффон фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Жанлуижи Буффон 45 ёшда футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида расман маълум қилди.
«Ва ниҳоят тугади, халқ! Сиз менга барчасини бердингиз, мен эса сизлар учун боримни бердим. Буни биргаликда бажардик», - дея ёзади жаҳон чемпиони саналмиш афсонавий дарвозабон.
Ўтган мавсумда «Парма» жамоаси шарафини ҳимоя қилган италиялик посбон футболчилик фаолиятини бошлаган клубида «бутсасини михга илди». У 1995 йилда «Парма» сафида илк марта катта футболда майдонга тушиб, 2001 йилга қадар жамоа шарафини ҳимоя қилди.
Бу клубдан эса 23 ёшида рекорд трансфер – 52 миллион евро эвазига «Ювентус» сафига қўшилиб, 2018 йилгача Тур