Оқар сувлардайин оқсаму кетсам, Бу дунё ҳаётин аста тарк этсам, Алқисса, ўлимнинг шарбатин тотсам, Мени эслайсизми атиги бир бор? Баргларим тўкилиб, бўлса хазонлар, Олисларга суриб кетса тўзонлар, Дуога қўл очиб, айтиб азонлар, Мени эслайсизми атиги бир бор? Сўнгги дам кўзларим бўлганда маҳзун, Юзимда ним қотса майин табассум, Ёнимда ўтириб, ўқиб чилёсин, Мени эслайсизми атиги бир бор? Хотиралар бир-бир кўздан ўтганда, Гоҳида кулдириб, гоҳ йиғлатганда, Барча танишларим, оҳ, унутганда, Мени эслайсизми атиги бир бор? Қарашга ҳолим йўқ ўнгу-сўлимга, Қўлингизни беринг совуқ қўлимга, Токи тик боқайин энди ўлимга, Мени эслайсизми атиги бир бор? Келинг, сўнгги бора боқинг кўзимга, Фақат ҳеч йиғлама