Қандай ажойиб ҳикмат!!! Бир неча кун илгари, ётоққа ётар эканман, уйқу олдидан кўнглимга бир ўй келди. Аёлим ёнимда ухлаб ётарди. Унга термулиб чуқур ўйга толдим: «Бечора аёл... Ўз ота-онаси, яқинлари орасида бир неча йил яшаб, яйраб юрган еридан бир бегона эркакнинг ёнидан жой олишга рози бўлиб келди.Ота-онасининг эркатойи, арзандаси бўлиб юришдан воз кечиб, ўз уйини ташлаб, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, тергаб турадиган бир кишининг ҳузурига тушди, унга хизмат қиляпти. Бунинг барини динимининг буйруғи деб қиляпти. Субҳаналлоҳ!»Хотиримдан шу фикрлар ўтар экан, ўз-ўзимдан сўрадим:‒ баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалолини уриш, унга бемеҳрларча муомала қилиш қандай қилиб сингар экан